МЮ катта умид билдираётган футболчи қаллоблик қилгани фош бўлди
“Манчестер Юнайтед”нинг янги ҳужумчиси Амад Диалло Италия футбол федерациясига қалбаки ҳужжатларни тақдим этгани аниқланди.
Маълумотларга қараганда, икки киши – Ҳамид Маммаду Траоре ва Марина Эдвиге Карине Тегер ҳужжатларда футболчининг ота-онаси экани кўрсатилган. Италия қонунчилигига кўра, ушбу давлат ҳудудида қонуний истиқомат қилаётган шахс оиласи билан бирга яшаши учун яқинларини мамлакатга таклиф қилиш мумкин. Уларга Италияда вақтинчалик ва доимий яшаши учун рухсат берилади. Қоидабузарлар мана шу имкониятдан фойдаланиш учун ҳужжатларни қалбакилаштирган.
18 ёшли футболчи Италияга кириш ва “Бока Барко” ёшлар жамоаси ва “Аталанта” профессионал клуби билан шартнома имзолашда қалбаки ҳужжатларни тақдим этгани туфайли 48 минг евро миқдорида жарима тўлайди.
Фикрлар