МЮ Каванини текинга ўз сафига қўшиб олмоқчи

ПСЖ клуби форварди Эдинсон Кавани жорий мавсум якунлангач жамоасини ўзгартириши мумкин.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра 32 ёшли уругвайлик тўпурарга “Манчестер Юнайтед”дан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Манкуанликлар ўзининг бельгиялик марказий ҳужумчиси Ромелу Лукакуни “Интер”га сотиб юборишгач унинг ўрнига муносиб ҳужумчи қидиришмоқда.

Ўз навбатида Каванининг парижликлар билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади ва шу боис МЮ уни эркин агент сифатида текинга таркибга қўшиб олиши мумкин.

Маълумот учун, Кавани жорий мавсум Франция чемпионатида 3 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!