МЮ келаси ёз "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Лукас Васкес "Манчестер Юнайтед"нинг асосий трансфер нишонига айланди.

The Express нашри тарқатган хабарга кўра “қизил иблислар” 28 ёшли испаниялик футболчини келаси йил ёзги трансферлар даврида сотиб олишни мақсад қилишмоқда.

Шу ўринда айтиш лозимки, Васкеснинг “Реал” билан имзолаган шартномасига кўра товон пули 150 млн еврони ташкил этади. Бироқ, унинг ҳозирги бозор нархи ушбу нархдан 6 баробарга арзон эканлиги айтилмоқда.

Маълумот учун, Васкес жорий мавсум мадридликлар сафида жами 9 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!