МЮ Кейннинг ўрнига кимни олиб келмоқчи?

"Тоттенхэм" форварди Харри Кейн ёзги трансфер ойнаси вақтида "Манчестер Юнайтед"га ўтмайди.

Manchester Evening News манбасига кўра, манкунианликларнинг "шпорлар" билан узоқ йиллик шартномага эга футболчини қўлга кирита олиш имконияти йўқ. Ўз навбатида МЮ раҳбарияти футболчининг ўзидан ҳам "Олд Траффорд" мезбонлиги учун интилиш кўришмаяпти.

Энди клуб раҳбарияти "Боруссия Дортмунд" хавбеки Жейдон Санчо ва "Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Жек Грилиш трансфери устида бош қотиради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!