МЮ Линделефнинг маошини оширмоқчи
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби раҳбарияти жамоа ҳимоячиси Виктор Линделефга янги шартнома таклиф тайёрламоқда.

The Sun нашрининг ёзишича янги келишувга кўра 25 ёшли швециялик футболчининг йиллик маоши йилига 8,5 млн еврога етади.

Гап шундаки, МЮ бош мураббийи Уле Гуннар Сульшер ҳимоя марказини Линделеф ва Харри Магуайр жуфтлиги асосида шакллантирмоқчи.

Маълумот учун, Линделефнинг “Манчестер Юнайтед” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган. У жорий мавсум АПЛда жами 4 та ўйинда майдонга тушди.