МЮ Лингардга янги шартнома таклиф қилади

"Манчестер Юнайтед" клуби жамоа ярим ҳимоячиси Жесси Лингард билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи. Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра манкуанликлар 2021 йилда шартномаси якунланадиган 27 ёшли англиялик футболчига янги шартнома таклиф қилишади. Унинг ҳозирги йиллик маоши эса 3 млн еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Лингард жорий мавсум МЮ сафида 23 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!