
МЮ "Манчестер Сити" қизиқиш билдираётган футболчини илиб кетмоқчи
"Манчестер Юнайтед" ёзда Зубимендини қўлга киритмоқчи, деб хабар бермоқда "Givemesport" нашри.
Рубен Аморим бошчилигидаги "қизил иблислар" ёзги трансфер ойнасида "Реал Сосьедад" ярим ҳимоячиси Мартин Зубимендини таркибга қўшишни режалаштирмоқда. Клуб жамоани тубдан янгилашни мақсад қилган ва янги мураббий Аморимнинг истакларига мос таркибни шакллантириш устида ишламоқда.
Мануэль Угарте Аморим қўл остида асосий футболчилардан бирига айланган бўлса-да, МЮ ярим ҳимояни кучайтириш ниятида. Клуб мутасаддилари ёзда Каземиро ва Кристиан Эриксен билан хайрлашиши кутилмоқда. Сабаби, мураббий уларнинг динамик ўйин талабларига жавоб бермаслигини таъкидлаган. Шунингдек, Кобби Майнуни чуқур ярим ҳимоя ролида ўйнатиш борасида шубҳалар мавжуд.
Ҳужум чизиғини мустаҳкамлаш манчестерликлар учун асосий устуворлик бўлса-да, Зубименди ҳам трансфер рўйхатининг юқори қисмида турибди. Клуб "Реал Сосьедад" билан бўладиган Европа Лигаси 1/8 финалида испаниялик футболчини яқиндан кузатмоқчи.
Бундан ташқари, испаниялик хавбекга бир неча ойдан буён Хосеп Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити" ҳам Родрига ўринбосар сифатида жиддий қизиқиш билдираётган эди.
Комментарии