МЮ Марсьялни "Атлетико" ва "Милан"га сотишни истамади

“Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси Антони Марсьяль янги мавсумни Испания ёки Италияда ўтказиши мумкин эди.

RMC нашрининг хабар беришича манкуанликлар 22 ёшли французни “Атлетико” ва “Милан” каби жамоалар ўз сафига қўшиб олиш истагини билдиришган. Бироқ, МЮ раҳбарияти ушбу таклифларни рад этган.

Маълумотларга қараганда “Манчестер Юнайтед” бош мураббий Жозе Моуриньонинг қаршилигига қарамай Марсьялга 5 йиллик янги шартнома таклиф қилмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!