МЮ Матични А Серияга қўйиб юбориши мумкин

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Неманья Матич январда "Интер" таркибини тўлдириши мумин. Sky Sports нашрига кўра сербиялик ҳизматларига миланликлар устози Антонио Контенинг шаҳсан ўзи қизиқиш билдирмоқда.

Неманья Матич Конте қўл остида "Челси" сафида тўп сурган ва Жозе Моуриньо МЮ устозлигига келганидан сўнг у "қизил иблислар сафига келиб қўшилган эди.

Жорий мавсумда Матич МЮ учун АПЛда учта, Европа Лигасида эса иккита ўйинда майдонга тушган. Унинг трансфер нархи тахминан 25 миллон еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!