
“МЮ” мавсумда илк бор ТОП-6 ликдаги клубни енгди
Англия чемпионати 22-тур марказий ўйинида “Манчестер Юнайтед” жамоаси сафарда “Тоттенхэм” футболчилари билан баҳслашди.
Маркус Рэшфорд томонидан киритилган ягона гол манкунианларга муҳим 3 очкони тақдим қилди. “МЮ” жорий мавсумда илк бор ТОП-6 ликдаги жамоани таслим қилиш уддасидан чиқди.
Декабрь ойида Жозе Моуриньо ўрнига вақтинчалик бош мураббий этиб тайинланган Оле-Гуннар Сульшер қўли остида “қизил иблислар” қаторасига 5 та ғалабани қўлга киритди.
Айни вақтда “МЮ” 22-турдан кейин 41 очко билан 6-ўринда бормоқда. “Арсенал” худди шунча очко билан яхшироқ тўплар нисбатига кўра 5-поғонада турибди.
Фикрлар