МЮ мухлислар танқидидан сўнг, Мхитаряннинг суратларини ўчириб ташламоқда
Ads

“Манчестер Юнайтед” клуби ўзининг арманистонлик ярим ҳимоячиси Генрих Мхитаряннинг янги либосда тушган суратларини ижтимоий тармоқлардан ўчириб ташламоқда.

Суратда анчайин тўлишган 28 ёшли футболчи кўпчилик мухлисларнинг эътирозига сабаб бўлди. Хатто, баъзи ишқибозлар ёзни ажойиб ўтказган Мхитарян ҳомиладорлик таътилидан қайтиб келди деган қўпол фикрларни ҳам билдиришган.