"МЮ" мухлислари март ойида энг яхши футболчи деб кимни танлашди?

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ҳимоячиси Антонио Валенсия жамоа мухлислари томонидан март ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда “қизил иблислар”нинг матбуот хизмати хабар бермоқда.

31 ёшли футболчи учун ишқибозларнинг 71% овоз берган. 2- ва 3-ўринларни эса Маркос Рохо (23%) ва Эшли Янглар (6%) эгалладилар.

Маълумот учун, бу соврин Валенсия учун жорий мавсумдаги учинчиси бўлди. Мухлислар эквадорлик футболчини ноябрь ва январь ойларида ҳам тенгсиз деб топишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!