МЮ мухлислари учун нохуш хабар
"Манчестер Юнайтед" клуби форварди Маркус Рэшфорд кеча Англия кубоги доирасида "Вулверхэмптон"га (1:0) қарши бўлиб ўтган баҳсда жароҳат олди.
Таъкидлаш керакки, Рэшфорд 64-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди ва орадан 15 дақиқа ўтгач жароҳат олиб майдонни тарк этди. У белидан жароҳат олган бўлиши мумкин.
Маълумот учун, Рэшфорд бу мавсум 31 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 19 та гол ҳамда 6 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар