МЮ мухлисларни тинчлантириш учун суперҳужумчи олиб келади

Европа Суперлигасига бош қўшгани оқибатида мухлислар ғазабига дучёр бўлган “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти ишқибозларнинг кўнглини олиш учун катта харажат қилишга рози бўлди. Клубга эгалик қилувчи Глэйзерлар оиласи МЮни Европа миқёсида нуфузли совринларга курашишга қодир жамоага айлантирмоқчи.

Ана шу мақсадда Глэйзерлар жамоага “Тоттенхэм” юлдузи Ҳарри  Кейнни олиб келиш учун лондонликлар президенти Даниэль Леви билан музокара ўтказишга тайёрланмоқда.

Маълумотларга қараганда, манчестерликлар “Тоттенхэм”дан кучлироқ клубга ўтиш истагида юрган  тўпурар ҳужумчини олиш учун 90 миллион фунтдан воз кечишга рози.

28 ёшли Ҳарри Кейн жорий мавсумда премьер-лигада 31 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 21 маротаба ишғол қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Бахрам Наврузов
07/05/2021 09:13
Киллер хужумчи бу. МЮга мос.