Ads

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо яна бир янги футболчини таркибга қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда.

Португалиялик мутахассис жамоанинг муаммолари таркиб билан боғлиқ эканига барча ишонтирмоқчи ва янги футболчилар кераклигини уқтирмоқда. Моуриньо эътиборига тушган яна бир футболчи - "Атлетико" ҳужумчиси Янник Феррейра-Карраско бўлди.

23 ёшли бельгиялик футболчи қишки трансферлар вақтида Манчестерга олиб келинади. Моуриньо шу ҳужумчига жиддий қизиқмоқда. Янник жорий мавсумда Испания чемпионатида 18 та учрашувда саккизта гол урди.

SPORTS.uz