МЮ "Олд Траффорд"да турк клубини йирик ҳисобда енгди (видео)

УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 4-турида “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Истанбул Башакшехир” клубини қабул қилди.

“Олд Траффорд”даги ўйин голларга бой бўлди. Якунда 4:1 ҳисобида “қизил иблислар”нинг қўли баланд келди. Майдон эгаларига ғалаба келтирган голларга Бруну Фернандеш (7', 19'), Маркус Рэшфорд (35') ва Дэниел Жеймс (90') муаллифлик қилди. Турк клуби сафида ягона голни Дениз Тюрюч (75') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!