МЮ Осимхен трансферига қайтди, аммо бир муаммо бор
"Манчестер Юнайтед" Виктор Осимхен учун янги сўров билан чиқди.
"TEAMtalk" хабарига кўра, Манчестер клуби яқинда ҳужумчининг ҳолати бўйича вазиятни сўраган. Бироқ ўшандан буён бошқа қадамлар қўйилмади ва унинг январь ойида МЮга трансфери қийин масала.
Таъкидланишича, футболчининг позицияси ниҳоятда аниқ. У бутун эътиборини "Галатасарой"га қаратган ва мавсуми Туркияда якунламоқчи. Нигериялик келажаги ҳақида фақат мавсум сўнггида ўйлашни режалаштирмоқда. Футтболчининг италияликлар билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Жорий мавсумда Осимхен Туркия чемпионатида 11 та беллашувда майдонга тушиб, 9 та гол ва 3 та голли узатма амалга оширди.
Фикрлар