МЮ ўз футболчисини Роналдунинг ёнига жўнатади

“Манчестер Юнайтед” ёзги трансферлар вақтида Нидерландиянинг энг истеъдодли футболчиларидан ҳисобланган Донни ван де Бекни сотиб олган эди.

Манчестерликлар билан беш йиллик шартнома имзолаган футболчи асосий таркибнинг муҳим ўйинчисига айлана олмади. Айни пайтда “Ювентус” уни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан қишда ижарага олишни режалаштиряпти.

Донни ван де Бекнинг шартномасида футболчининг нархи 40 миллион евро қилиб белгиланган ва шунингдек, турли бонуслар ҳам тўланиши керак бўлади.

Аввалроқ, “Манчестер Юнайтед” ҳужумкор ярим ҳимоячини Англия футболига мослаштириш учун Криштиану Роналду шуғулланган дастурни қўллашга қарор қилган эди. Агар “Ювентус”нинг истаги амалга ошса, Донни Роналдунинг машғулотларини бевосита кузатиш имконига эга бўлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)