МЮ Погба ўрнига
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби раҳбарияти жамоанинг франциялик ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг кетишига тайёргарлик кўрмоқда. Таъкидлаш керакки, унга ҳозирда "Реал" ва "Ювентус" каби гранд клублардан жиддий таклифлар бор.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра “қизил иблислар” 26 ёшли Погбанинг ўрнига 2 та футболчининг номзодини кўриб чиқишмоқда. Гап "Барселона"нинг икки футболчиси – Иван Ракитич ва Филиппе Коутиньолар ҳақида кетмоқда.

Қайд этиш лозимки, каталонияликлар хорватиялик футболчини 40 миллионга, бразилиялик футболчини эса 90 миллион эврога баҳолашмоқда.