МЮ Погбани сотмайди, агар...
"Манчестер "Юнайтед" клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Поль Погбани сотишни режалаштирмаяпти.
The Sun нашри тарқатган хабарга кўра агар франциялик футболчининг ўзи жамоа раҳбариятидан трансферга қўйишларини талаб қилмаса, "Манчестер Юнайтед" унинг трансфери борасида билдириладиган ҳар қандай таклифни рад этади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Погбага “Реал” ва “Ювентус” клубларидан жиддий қизиқишлар пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Погба жорий мавсум МЮ сафида жами 47та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 16та гол ҳамда 11та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар