МЮ қишда кетадиган Погбанинг нархини эълон қилди

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти қишда жамоани тарк этиши кутилаётган Поль Погбанинг трансфер нархини эълон қилди.

Унга кўра, франциялик ярим ҳимоячини қўлга киритмоқчи бўлган жамоалар 50 миллион фунт миқдорида компенсация тўлаши керак. Бу Погбанинг асл нархидан анча арзон. Чунки манчестерликлар жамоани ички муҳитини бузиб юбориши мумкин бўлган ўйинчидан тезроқ қутилмоқчи.

Маълумки, “Манчестер Юнайтед” Погбани қўлга киритиш учун 2016 йилда “Ювентус”га 105 миллион евро тўлаган. Бу клуб тарихидаги рекорд кўрсаткич.

Погбанинг трансфер суммаси “Реал” ва “Ювентус”нинг эътиборини жалб қилиш учун 50 миллион фунтга баҳолангани айтилмоқда. Арзонлаштирилган трансферни ҳар қандай клуб ҳам кўтара олмаслиги тайин.

Погба аслида “Реал”да Зинедин Зидан билан ишлашни орзу қиляпти. Франциялик мураббий клуб раҳбарияти унга бир неча ўйинчилар, хусусан Погбани олиб бермагани туфайли ёзда ишдан кетмоқчи эканини билдирган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!