МЮ қишда Ракитични сотиб олмоқчи

"Манчестер Юнайтед" клуби қишки трансферлар даврида "Барселона" ярим ҳимоячиси Иван Ракитични сотиб олмоқчи. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “қизил иблислар” 31 ёшли хорватиялик футболчи билан музокараларни бошлаб юборишган. “Барселона” эса уни 34 млн евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

Таъкидлаш керакки, Ракитичга шунингдек "Интер" ва "Ювентус" клубларидан ҳам қизиқишлар бор.

Маълумот учун, Ракитич жорий мавсум 6 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!