МЮ қишда Янг билан хайрлашишга тайёр

"Манчестер Юнайтед" сардори Эшли Янг яқин вақтлар ичида клубни тарк этиши мумкин.

Манкунианликлар 34 ёшли футболчи билан қишдаёқ хайрлашишга тайёр. Ҳимоячи учун Италиядан таклиф бор, дейилган Telegraph нашри хабарида.

Янгнинг клуб билан шартномаси мавсум сўнггида якунига етади. Унинг трансфери учун эса МЮга компенсация тўланиши номаълум.

Маълумот ўрнида, Эшли Янг МЮда 2011 йилдан буён тўп суриб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!