МЮ раҳбарияти Моуриньонинг ўрнига 2та номзодни кўриб чиқмоқда

"Манчестер Юнайтед" клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньонинг ўрнига 2та мутахассиснинг номзодини кўриб чиқмоқда.

Le 10 Sport нашри тарқатган хабарга қараганда португалиялик мутахассиснинг ўрнига келадиган асосий номзод сифатида айни дамда ишсиз юрган “Реал”нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан тилга олинмоқда. Шунингдек ушбу лавозимга “Тоттенхэм” устози Маурисио Почеттинонинг ҳам номзоди кўриб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамиз агар МЮ Моуриньони истеъфога чиқарадиган бўлса, унга 26 миллион евро товон пули тўлаши лозим.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!