"МЮ раҳбарияти унга хурматсизлик кўрсатди" - Бекхэм Роналдуни танқид қилганларни қоралади
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳужумчиси, ҳозирда Американинг "Интер Майами" клуби хўжайини Дэвид Бекхэм манкунианликлар ҳужумчиси Криштиану Роналдуни қўллаб-қувватлади ва уни ўз жамоасига чақирди. Бу ҳақда "The Sun" нашри хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 37 ёшли португалиялик шов-шувли интервью бериб, инглиз клуби раҳбарияти ва бош мураббий Эрик тен Хагани танқид қилганди.
Бэкхэм "Манчестер Юнайтед" ўз футболчисига ҳурматсизлик кўрсатди, деб ҳисоблайди, шунингдек, Роналдуни танқид қилган "қизил иблислар"нинг собиқ футболчиларини ҳам қоралади.
Жорий мавсумда Роналду Англия клуби сафида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Португалия терма жамоаси футболчисининг манкунианликлар билан шартномаси келаси йилнинг ёзигача амал қилади.
Фикрлар