МЮ Рангник ўрнига АПЛдан мураббий топди
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди. Бу ҳақда "Mirror" нашри хабар бермоқда.
Саутгемптон" устози Ральф Хазенхюттль "қизил иблислар" мураббийлик постини эгаллаш учун даъворгарлар қаторида бўлиб турибди.
Манкуниаликлар ёзда Рангник ўрнига Маурицио Почеттино ёки Эрик тен Хагни олиб келишни режалаштиряпти. Хазенхюттль юқоридаги икки мутахассис келмаган тақдирда, захира варианти ҳисобланади.
Маълумот ўрнида, австриялик собиқ футболчи қўл остида тўп тепаётган "Саутгемптон" жамоаси айни вақтда АПЛ турнир жадвалининг 9-поғонасини банд этган.
Фикрлар