МЮ рақибига ўз футболчисини беради

Сульшерга керак бўлмай қолган марказий ҳимоячи Маркос Рохо премьер-лиганинг бошқа клубига ўтишга яқин турибди.

Маълумотларга қарганда, “Шеффилд Юнайтед” қишки трансферлар мавсумида аргентиналик футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан мавсум якунигача ижарага оладиган бўлди.

“Шеффилд” мураббийлари Маркос Рохо жамоанинг мудофаа қобилиятини кучайтиришига ишонч билдирмоқда.

Аргетиналик футболчи манчестерликлар сафига 2014 йилда 20 миллион евро эвазига олиб келинган эди. Шундан бери премьер-лигада 76 та ўйинда тушди. Кейинги пайтда Рохо асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)