МЮ “Реал” ҳужумчиси ва ишсиз юрган зўр тўпурарни олмоқчи

“Манчестер Юнайтед” трансфер бозори ёпилгунича бир неча харидни амалга оширишга ҳаракат қилмоқда.

Биринчи навбатда, манчестерликлар “Реал” ҳужумчиси Лука Йович учун курашга қўшилди. Зинедин Зидан жамоасида ўзини оқлай олмаётган сербиялик ҳужумчига “Рома” ҳам кўз тиккан. Сульшер ёш ҳужумчини ижарага олмоқчи.

Шунингдек, “Манчестер Юнайтед” мутасаддилари эркин агент сифатида иш қидираётган Эдинсон Кавани агентлари билан музокара ўтказмоқда. Уругвайлик ҳужумчининг катта маош талаб қилаётгани унга жамоа топишни қийинлаштирмоқда. Шу боис “Бенфика”, “Алетико” ва “Ювентус” каби жамоалар Каванини олишдан бош тортди.

Эдинсоннинг хизмати таклиф қилинган “Барселона” ва “Реал” бу ҳужумчини олмаслигини билдирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!