МЮ "Реал Мадрид" футболчисига алоқага чиқди
"Манчестер Юнайтед" Мадриднинг "Реал" клуби футболчиси Винисиус Жуниорнинг агентларига алоқага чиққани айтилмоқда. Бу ҳақда "Caught Offside" нашри маълум қилди.
Манбада ёзилган маълумотга кўра, бразилиялик футболчи "қироллик клуби"ни тарк этишга қарор қилса, унинг трансфери учун "қизил иблислар" "Манчестер Сити" билан курашишга ҳам тайёр. Винисиусни "Реал" билан янги шартнома борасида ҳали келиша олмаган, вазиятни эса "Юнайтед" диққат билан кузатиб турибди.
Бразилиялик футболчининг "қаймоқрангликлар" билан амалдаги шартномаси 2027 йилда якунига етади. Ҳужумчининг ҳозирда трансфер бозоридаги нархи 150 миллион еврога баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли футболчи жорий мавсум Хаби Алонсо қўл остида 18 та учрашувда майдонга тушишга эришди. Шу учрашувларда у 5 та гол ва 6 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйди.



Фикрлар