МЮ “Реал” юлдузини кутмоқда

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти ёзда жамоани тарк этиши кутилаётган Поль  Погба ўрнини боса оладиган зўр футболчи топди.

Манчестерликлар айни пайтда “Реал” таркибида порлаётган Федерико Вальверде жамоага катта фойда келтиришига ишонмоқда. 22 ёшли уругвайлик футболчи “Манчестер Юнайтед”да Бруну Фернандеш билан бирга майдон марказида тўлиқ ҳукмронлик ўрнатиши кутиляпти.

Зинедин Зидан катта ишонч билдираётган Федерико Вальверденинг шартномасида унинг трансфери 148 миллион фунтга баҳоланган. Бироқ, пандемия шароитида бу нарх пасайтирилади. Бундан ташқари, Зидан Погбани ўз жамоасида кўрмоқчи. Шунинг учун томонлар бу ишни рокировка орқали ҳам ҳал қилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)