МЮ "Реал"да порлаётган футболчини сотиб олмоқчи

"Манчестер Юнайтед" клуби "Реал" ярим ҳимоячиси Федерико Вальверденинг трансфери борасида музокара ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда, Sunday Mirror нашри хабар берди.

Уругвайлик футболчининг шартномасида унинг товон пули 500 млн евро қилиб белгиланган, аммо жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан 21 ёшли футболчини сўнгги пайтларда асосий таркиб футболчиси сифатида кўмраяпти. Шунинг учун "қизил-иблислар" раҳбарияти футболчининг нархини реал даражага туширилишига ишонмоқда.

Маълумот учун, Вальверде Ла Лиганинг жорий мавсумида 22 та баҳс ўтказиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!