МЮ Рэшфорд билан қачон шартномани узайтиради?

"Манчестер Юнайтед" яқин ойларда ўз етакчиси Маркус Рэшфорд билан шартномани узайтириш борасида келишувга эришмоқчи.

ESPN хабарига кўра, манкунианликлар амалдаги шартномани бир йилга узайтириш вариантини фаоллаштиргандан сўнг узоқ муддатли шартнома тузишдан манфаатдор.

Мавсум охиригача клуб музокараларда муваффақиятга эришишга умид қилмоқда ва янги мавсум бошланишидан олдин бу масалани ёпмоқчи.

Маълумот учун, Маркус Рэшфорд жорий мавсумда АПЛда 26 та ўйинда майдонга тушди ва 14 та гол урди.

Бундан аввалро Рэшфорд ПСЖнинг супер таклифини рад этгани ҳақида хабар берилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!