МЮ Рэшфордни сотишга мажбур бўлиши мумкин

"Манчестер Юнайтед" келаси ёзда 25 ёшли ҳужумчи Маркус Рэшфорд билан хайрлашишга мажбур бўлишидан қўрқмоқда. Бу ҳақда Star нашри хабар тарқатмоқда.

Аввалроқ, англиялик футболчига "Реал" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ манкунианликлар устози Эрик тен Хаг узоқ йиллик истиқболда Рэшфордни жамоанинг асосий футболчиси сифатида кўрмоқда.

Футболчининг "Манчестер Юнайтед" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзигача амал қилади, бу эса Рэшфордга жорий мавсум охирида инглиз клубини эркин агент сифатида тарк этиш имконини беради. Бу факт “қизил иблислар” раҳбариятини Маркусни тезроқ сотиб юборишга мажбур қилиши мумкин. Трансфермаркт портали эса англиялик ҳужумчини 55 миллион еврога баҳоламоқда.

Жорий мавсумда Рэшфорд “Манчестер Юнайтед” сафида 19 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!