МЮ Роналдуга 3 нафар ўринбосар топиб қўйди

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду қишки трансфер ойнасида “Манчестер Юнайтед”ни тарк этиши эҳтимоли катта. 37 ёшли ҳужумчининг жамоа бош мураббийи Эрик тен Хаг билан муносабатлари кескин кўриниш олмоқда. Нидерландиялик мутахассис форвардни захира ўйинчисига айлантирди, бу эса Криштиануга ёқмаяпти.

"The Mirror" нашри журналистларнинг ёзишича, "Манчестер Юнайтед" Роналдуга ўринбосар сифатида 3 нафар футболчи номзодини кўриб чиқмоқда: Патрик Шик ("Байер"), Мусса Дембеле ("Лион") ва Жонатан Дэвид ("Лилль"). Агар португалиялик футболчи "қизил иблислар" сафини тарк этса, клуб мазкур футболчилардан бирининг трансферини амалга оширишга ҳаракат қилиб кўради.

Эслатиб ўтамиз, Криштианунинг “қизил иблислар” билан шартномаси келаси ёзда якунига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!