МЮ роппа-роса 5 йилдан буён бундай натижа қайд этмаганди

  • 05 Jan 10:09
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Аввал хабар берганимиздек кеча Англия кубогининг 3-раундида “Манчестер Юнайтед” сафарда “Вулверхэмптон” меҳмони бўлди ва 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди.

Tecno

Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра шу куни Сульшер шогирдлари рақиблари дарвозаси томон жами 12 та зарба йўллашди, бироқ, уларнинг ҳеч бири аниқ бўлмади.

Эътиборлиси, “қизил иблислар” 2015 йилдан буён илк марта Англия премьер-лигаси ва Англия кубоги беллашувларида рақиб дарвозасини бирор марта ҳам аниқ нишонга ола билишмади. Улар бундай ҳолатга охирги марта бундан 5 йил муқаддам “Саутгемптон”га (1:0) қарши ўйинда тушишган эди.

Энди “Вулверхэмтон” ва МЮ мусобақанинг кейинги босқичига чиқиш учун 15 январь куни “Олд Траффорд”да бўладиган жавоб баҳсида иштирок этишади.

Comments

You must be logged in to commet!