МЮ роппа-роса 5 йилдан буён "Энфилд"да ғалаба қозона олмаяпти

Англия премьер-лигасининг 19-туридан ўрин олган “Ливерпуль” ва “Манчестер Юнайтед” жамоалари ўртасидаги баҳс 0:0 ҳисобида якунланди.

Эътиборлиси, манкунианлар сўнгги 5 йилдан буён “Энфилд”да ғалаба қозона олмаяпти. МЮ сўнгги бор, 2016 йилнинг 17 январь санасида “Ливерпуль” майдонидан 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган эди.

Шундан сўнг, жамоалар “Энфилд”да ўзаро 6 марта тўқнаш келди ва МЮ уларнинг 3 тасида дуранг қайд этди, 3 тасида эса мағлуб бўлди. “Қизил иблислар” “Энфилд”да ўтказилган сўнгги 12 та беллашувнинг бор йўғи 3 тасида ғалаба қозонган холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!