МЮ Санчесдан буткул қутулмоқчи
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби чилилик ҳужумчи Алексис Санчесдан тўлиқ қутулмоқчи.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра “қизил иблислар” 30 ёшли футболчини 30 млн евро эвазига тўлиқ сотиб юборишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Санчес айни дамда “Интер”да ижара асосида тўп сурмоқда.

Маълумот учун, Санчес “Манчестер Юнайтед”га 2018 йилнинг январида кўчиб ўтган эди. У ўтган давр мобайнида манкуанликлар сафида жами 45та ўйинда майдонга тушди ва 5та гол уришга эришди.

Минбар

Барча блоглар