МЮ Санчо трансферидан воз кечди. Ўрнига ундан зўрини олмоқчи

Бир неча мавсум давомида “Боруссия”дан Жейдон Санчони олишга уринган “Манчестер ,найтед” раҳбарларининг фикри ўзгарди.

Энди манчестерликлар англиялик ярим ҳимоячи ўрнига “Бавария” вакили Кингсли Команни трансфер қилишни режалаштирмоқда.

Кингсли Команнинг ўзи мюнхенликлар билан янги шартнома тузишдан бош тортмоқда. 24 ёшли франциялик ярим ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзигача давом этади.

“Бавария” Коман янги битимга рози бўлмаган тақдирда унинг нархи тушиб кетмаслиги учун шу ёзда сотиб юборишга мажбур бўлади.

“Манчестер Юнайтед” 24 ёшли футболчига ҳафтасига 200 минг фунт беришни таклиф қилди. “Бавария” эса бу маошни кўтара олмайди. Шу боис, Коман тез орада Англия премьер-лигасига кўчиб ўтиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!