МЮ етакчиси учун Италиянинг икки гранди курашмоқда

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Харри Магуайр фаолиятини Италия клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Sky Sports" нашри хабар бермоқда.

Tecno

Манба маълумотига кўра, англиялик футболчини "Рома" ва "Милан" жамоалари ўз сафига қўшиб олишмоқчи. Италиянинг икки гранди жорий трансфер ойнасидаёқ 32 ёшли ҳимоячини сотиб олишни режалаштирмоқда. 

Магуайрнинг "қизил иблислар" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунига етади.

Эслатиб ўтамиз, Харри 2019 йилдан буён МЮ шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Шу давр мобайнида у 256 та учрашувда майдонга тушиб, 17 та гол ва 9 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!