МЮ, “Сити” ва “Арсенал” “Ньюкасл” юлдузи учун кураш олиб боришмоқда
"Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл" ярим ҳимоячиси Сандро Тонали учун курашмоқчи ва италиялик футболчининг трансфери учун 80-90 миллион евро тўлашга тайёр. Бу ҳақда Caught Offside хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, "зағизғонлар" Тонали учун камида 110 миллион евро талаб қилади. Шу билан бирга, "Ньюкасл" 26 ёшли футболчини сотишга интилмаяпти. "Манчестер Юнайтед"дан ташқари, "Арсенал" ва "Манчестер Сити" ҳам ярим ҳимоячига даъвогарлик қилмоқда.
Ўтган мавсумда Тонали барча мусобақаларда 53 та ўйинда иштирок этиб, 3 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Трансфермаркт порталида тақдим этилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 80 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар