МЮ собиқ бош мураббийи "Реал" ҳужумчисини харид қилмоқчи

"Вест Хэм" кейинги трансфер ойнаси вақтида "Реал" ҳужумчиси Мариано Диасни харид қилишга уриниб кўрмоқчи.

2018 йил "Лион"дан "Реал"га кўчиб ўтганидан сўнг, 27 ёшли футболчи мадридликлар сафида Ла Лига баҳсларида бор йўғи 27 та ўйинда майдонга тушди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг июнигача амал қилади.

"Болғалилар" ушбу трансферни қишда амалга оширишмоқчи, чунки бош мураббий раҳбариятдан ҳужумчи Майкл Антониога тезроқ шерик топиб боришни илтимос қилган.

Ўз навбатида, "Реал" томони ҳам доминиканлик футболчини қўйиб юборишга қарши эмас. Улар Лука Йовични жамоада олиб қолиб, Диасни АПЛ клубига трансфер қилмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!