МЮ собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади

Америка терма жамоаси собиқ дарвозабони Тим Ховард футболчилик фаолиятини якунлади. Олдинроқ футболчи билан хайрлашув ўйини ўтказилган. Унда МЛС чемпионати вакиллари "Колорадо" "Даллас"га қарши тўп сурган эди.

Ховард фаолияти давомида 703 та ўйин ўтказиб 300 тасида ғалаба қозонган ва 2142 та сейв билан 211 маротаба дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Дарвозабон "Метро Старз", "Манчестер Юнайтед" клубларида, кейинроқ ўн мавсум "Эвертон" сафида тўп суриб, фаолиятини "Колорада" клубида якунлади. Шунингдек Ховард ҳисобида АҚШ терма жамоаси сафида 121 ўйин ҳам бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!