МЮ собиқ футболчилари шеригига "Манчестер Сити"га ўтишга маслаҳат берди

Ушбу ёз “Монако”дан “Манчестер Сити” сафига кўчиб  ўтган Бернарду Силва унга термадаги шериклари Нани хамда Криштиану Роналдулар “шаҳарликлар”  сафига ўтишни маслаҳат берганини айтиб ўтди.

“Роналду ва Нанилар менга Манчестер ажойиб шаҳар эканлигини айтишди. Ха, улар МЮда ўйнашга, бироқ улар “Манчестер Сити” ҳам яхши жамоа эканлигини айтишди. АПЛ менга ёқди. Бу лига жаҳондаги энг яхши чемпионатдир. Стадионлар доимо тўлади,  инсонлар футболни севишади.

Фақат бу ердаги  об-ҳаво менга умуман маъқул келмади”, – деб айтиб ўтди португалиялик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!