МЮ собиқ футболчиси жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин

Бразилия полицияси "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Андерсоннинг ўйида текширув ўтказди ва унга тегишли бўлган мобил телефон ва компьютер мусодара қилди.

Гап шундаки, ярим ҳимоячига тегишли бўлган компаниялардан бири криптовалюта сотиш ва сотиб олиш билан шуғулланган. Футболчининг ўзи ушбу айбловни инкор этмади ва бу ишга алдов йўли билан жалб қилинганини маълум қилди.

Андерсон "Манчестер Юнайтед" сафида 2007 йилдан 2015 йилгача тўп сурган ва 105 ўйинда бешта гол киритган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар