МЮ собиқ футболчиси Майкл Кэррик "Мидлсбро" бош мураббийи этиб тайинланди
Ўз вақтида "Манчестер Юнайтед" жамоасида тўп тепган Майкл Кэррик бугун Чемпионшип вакили "Мидлсбро" клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
У бош мураббий сифатида ўзининг илк ишини бошламоқда. Бундан олдин собиқ футболчи МЮда Жозе Моуриньо ва Оле-Гуннар Сульшерга ёрдамчи мураббий сифатида ёрдам берган. Шунингдек, "қизил иблислар"ни у 3 ўйинда майдонга бошлаб тушган.
"Вильярреал" ва "Арсенал"га қарши ўйинларда ғалаба, "Челси" билан эса дуранг натижа қайд этилган.
Фикрлар