МЮ собиқ футболчиси Озарбайжон терма жамоасини бошқариши мумкин

"Манчестер Юнайтед" собиқ ярим ҳимоячиси Рой Кин Озарбайжон терма жамоаси бошқарувини қўлга олиши мумкин.

48 ёшли футболчи айни вақтда мамлакат футбол федерацияси билан музокара ўтказмоқда. У Николо Юрчевич ўрнини эгаллаши кутилмоқда.

Таъкидланишича, Кин икки кун ичида федерацияга ўз жавобини айтиши керак.

Бунгача мутахассис "Сандерленд", "Испвич Таун" клубларини бошқарган, "Астон Вилла", "Ноттингем Форест" ва Ирландия терма жамоасида мураббий ассистенти бўлган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)