МЮ сўнгги дақиқаларда гол киритиб ғалабани илиб кетди
"Қизил иблислар" ғалаба қозонди.
Англия Премьер-лигаси 16-турида "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилди.
Ўйин икки томоннинг ҳужумлари остида кечди. Бироқ учрашувнинг асосий дақиқаларида ҳисоб очилмади. Иккинчи таймга қўшиб берилган дақиқаларда Маркус Рэшфорднинг рақиб жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб дарвозадан жой олди.
Шу тариқа, МЮ очколари сонини 30 тага етказиб, иккинчи поғонага кўтарилди. "Вулверхэмтон" эса 21 очко билан 12 ўринда қолди.
Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинди.
Ман. Юнайтед
| Премьер-лига 16-тур 30/12/2020, 01:00
1 :0 ![]() Тугади | Вулверхэмптон |
Стадион: Old Trafford 0 томошабин Бош ҳакам: Jon Moss |
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар