МЮ супертрансферларга тайёрланяпти

“Манчестер Юнайтед” келаси мавсумда чемпионлик учун курашишни мақсад қилган. Клуб раҳбарлари жамоада ижобий ўзгаришлар ясай олган Сульшерга янги шартнома беради. Бундан ташқари, бош мураббийни қўллаб-қувватлаш мақсадида трансферлар учун етарли маблағ ажратади.

Айни пайтда манчестерликлар “Атлетико” ярим ҳимоячиси Маркос Льорентени  олиш учун мадридликларга таклиф тайёрламоқда. Унга кўра, МЮ хўжайинлари 26 ёшли ўйинчи трансферига  80 миллион евро йўналтиришга рози бўлди.

Сульшер “Наполи” марказий ҳимоячиси Калиду Кулибалини ҳам таклиф қилмоқда. Неаполь клуби раҳбари ўтган йили сенегаллик футболчининг кетишига йўл қўймаслик учун унинг нархини 100 миллион евро қилиб белгилаган эди. “Наполи”да ҳам молиявий инқироз аломатлари сезилмоқда ва энди италияликлар Калидуни 43 миллион еврога қўйиб юборишга тайёр.

Ўтган ёзда Кулибалини қўлга кирита олмаган “Манчестер Юнайтед” энди бу имкониятдан фойдаланиб қолмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!