МЮ "Тоттенхэм" вакилидан умид узмаган
"Манчестер Юнайтед" клуби "Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейнни сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Daily Mail" нашри хабар берди.
Маълум бўлишича, "шпорлар" 85 миллион фунт стерлингдан камига Харрини сотмоқчи эмас. Футболчининг амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар амал қилади.
Жорий мавсум Кейн АПЛнинг 20 ўйинида 15 та гол урди ва битта ассист амалга оширди.
Фикрлар