МЮ учун Санчодан ҳам зўри бор

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти коронавирус пандемияси сабаб ёзги трансфер ойнаси вақтида "Боруссия Дортмунд" хавбеки Жейдон Санчонинг трансферини амалга ошириш эҳтимоли пасайиб бормоқда.

Manchester Evening News нашри хабарига кўра, клуб 100 миллион еврога баҳоланаётган англиялик футболчининг альтернативи сифатида "Шальке" ярим ҳимоячиси Рабби Матондо номзодини кўрмоқда.

Жорий мавсумда немис клуби таркибидан саккизта ўйинда битта гол киритишни уддалаган ёш иқтидор эгаси манкунианликлар учун Санчо трансферидан бир неча марта арзонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!